< Россия Мудофаа вазирлиги: Добропасово озод қилинди, 400 дан ортиқ иморат назоратга олинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия Мудофаа вазирлиги: Добропасово озод қилинди, 400 дан ортиқ иморат назоратга олинди

Россия Мудофаа вазирлиги: Добропасово озод қилинди, 400 дан ортиқ иморат назоратга олинди
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Добропасовода 400 дан ортиқ иморат назоратга олинди, зирҳли техника ва оғир дронлар йўқ қилинди.
Россия қўшинларининг «Шарқ» гуруҳи Днепропетровск вилоятидаги Добропасово аҳоли пунктида йирик мудофаа тугунини эгаллади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.Маълум қилинишича, операцияда 29-гвардиячи умумқўшин армиясининг 36-мотопиёда бригадаси бўлинмалари иштирок этган. Жанговар ҳаракатлар натижасида украин кучлари эгаллаб турган позицияларидан сиқиб чиқарилган.Россия Мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбий хизматчилар 400 дан ортиқ иморатни назорат остига олган.
Шунингдек, қуйидагилар йўқ қилингани айтилмоқда:• 7 та жанговар зирҳли машина;
• 12 та ер усти роботлаштирилган комплекси;
• 25 та оғир R-18 дрони.Вазирлик маълумотида Добропасово назоратга олиниши муҳим тактик аҳамиятга эга экани, бу бўлинмаларнинг шимолий йўналишда олдинга силжиши учун шароит яратиши қайд этилган

Комментарии (0)

Оставить комментарий