Путин: Киев Старобельскдаги ҳужум орқали можарога янги тус бермоқчи
Владимир Путин Старобелскдаги коллежга ҳужум оқибатларини муҳокама қилди. Терговчилар ҳодиса жойидан дрон ва Starlink қисмлари топилганини маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин Старобельскдаги коллежга ҳужумдан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш ва тергов жараёни бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Путин ҳужумни «оғир жиноят» деб атаб, айбдорлар жазоланиши кераклигини таъкидлади."Кўриниб турибдики, Киев раҳбарияти Старобельскдаги педагогика коллежи ва Геническда болалар ҳамда ўсмирларга қарши онгли равишда оғир жиноят содир этиб, ўз жиноятлари қаторида янги саҳифа очишга, можарога эса янги тус беришга қарор қилган«, — деди Путин.
Бош прокурор Александр Гуцаннинг айтишича, жиноят иши доирасида ҳужум ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин эса дронлар Харьков вилояти ҳудудидан учирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса жойидан еттита учувчисиз учиш аппарати двигателлари, дрон бўлаклари, ўқ-дори парчалари ва Starlink антеннаси қисмлари топилган.Бастрикин тергов Украина Қуролли кучлари томонидан қўлланилаётган дрон турларини аниқлаётганини ҳам билдирди.Унинг айтишича, айрим аппаратларда НАТО мамлакатлари, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Чехия, Туркия ва Болтиқбўйи давлатларига оид бутловчи қисмлар аниқланган.
ЛХР раҳбари Леонид Пасечник қутқарув операцияси 45 соат давом этганини, шу вақт ичида бир неча бор учувчисиз учиш аппаратлари хавфи эълон қилинганини айтди.Йиғилишда Путин Старобелскдаги ҳужум оқибатида 21 нафар коллеж талабаси ҳалок бўлгани ва 42 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Комментарии (0)