< Россия Запселе ва Рясноени назоратга олди —Украина элита бўлинмалари ҳам ёрдам бера олмади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия Запселе ва Рясноени назоратга олди —Украина элита бўлинмалари ҳам ёрдам бера олмади

Россия Запселе ва Рясноени назоратга олди —Украина элита бўлинмалари ҳам ёрдам бера олмади
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Запселье ва Рясное аҳоли пунктлари назоратга олинди. «Шимол» гуруҳи хавфсизлик минтақасини шакллантиришни давом эттирмоқда
 Россия қўшинларининг «Шимол» гуруҳи бўлинмалари Суми вилоятидаги Запселье ва Рясное аҳоли пунктларини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.Вазирлик маълумотига кўра, ҳужум давомида гуруҳнинг разведка бўлинмалари душманнинг ўт очиш позицияларини аниқлади, қишлоқларда ўрнашиб олган мотоўқчилар эса дронлар гуруҳлари билан биргаликда украин ҳарбийларини бинолар, ертўлалар ва блиндажлардан қувиб чиқарди.Артиллерия бўлинмалари қарши батарея жангини олиб борган, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш пунктлари ва алоқа воситаларига зарба берган.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, украин томони ўз позицияларини сақлаб қолиш учун элита ҳужум бўлинмаларидан ўз захираларини ташлашга ҳаракат қилган, аммо бу уриниш натижа бермаган. Украина бўлинмалари йўқотишларга учраб, чекинишга мажбур бўлган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий