< Дунё савдосига таъсир қилувчи музокаралар: Трамп ва Си Цзиньпин мулоқоти бўлиб ўтди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Дунё савдосига таъсир қилувчи музокаралар: Трамп ва Си Цзиньпин мулоқоти бўлиб ўтди

Дунё савдосига таъсир қилувчи музокаралар: Трамп ва Си Цзиньпин мулоқоти бўлиб ўтди
Учрашувда «Tesla», «Apple», «Nvidia», «Boeing» ва бошқа йирик компаниялар раҳбарлари ҳам иштирок этди
 Пекинда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув жаҳон савдоси учун муҳим сигнал сифатида баҳоланмоқда, чунки гап дунёдаги икки энг йирик иқтисодиёт ўртасидаги муносабатлар ҳақида кетмоқда.РИА Новости хабарига кўра, музокараларда америкалик йирик бизнес вакиллари ҳам қатнашди.Улар орасида «Tesla» раҳбари Илон Маск, «Apple» бош директори Тим Кук, «Nvidia» раҳбари Женсен Хуанг, «Boeing» президенти Келли Ортберг, «Goldman Sachs» раҳбари Дэвид Соломон ва «BlackRock» раҳбари Ларри Финк бор. Трамп уларни Хитойга савдони ривожлантириш учун олиб келганини айтди.
Музокараларда савдо, тарифлар, технологиялар ва икки томонлама иқтисодий алоқалар муҳокама қилинди. «Reuters» маълумотларига кўра, томонлар хавфсизлик нуқтаи назаридан сезгир бўлмаган товарлар бўйича ўзаро тарифларни камайтириш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Гап тахминан 30 миллиард долларлик товарлар ҳақида кетмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий