ЮНЕСКОга биринчи араб раҳбар тайинланди
2025-йил 7-ноябрь куни Миср археологи ва профессори Холид Аҳмад ал-Анани Али Эзз ЮНЕСКОнинг 12-бош директори этиб тайинлангани ҳақида ташкилот хабар берди. У 15-ноябрь куни тўрт йиллик муддатга иш бошлайди.
Ал-Анани ЮНЕСКОни бошқарадиган биринчи араб мамлакати вакили ва ушбу юқори лавозимни эгаллаган иккинчи африкалик бўлади. У илгари Мисрнинг туризм ва қадимий ёдгорликларни муҳофаза қилиш вазири лавозимларида ишлаган.
Янги раҳбар мисрология бўйича фалсафа фанлари доктори бўлиб, 30 йиллик ўқитувчилик тажрибасига эга ва учта тилни билади. Шунингдек, у Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маданий туризм бўйича махсус элчиси сифатида танилган.
ЮНЕСКО — БМТнинг ихтисослашган ташкилоти бўлиб, илм-фан, таълим ва маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик орқали тинчликни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Ташкилот 194 аъзо давлатни бирлаштиради ва дунё бўйлаб 2000 дан ортиқ жаҳон мероси объектларини бошқаради.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)