Украинадаги урушда ўзбекистонликлар талофати
"Хоҳлайман яшаш« лойиҳаси Россия армиясидаги хорижлик ёлланма жангчилар ҳақида маълумот эълон қилди. Украина лойиҳасининг хабарига кўра, Украинадаги урушда 481 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
мумий ҳисобда Россия армияси сафида камида 2 715 нафар ўзбекистонлик хизмат қилмоқда. Ўзбекистонликлар Россия армиясида хизмат қилаётган хорижликлар орасида етакчи ўринни эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, мамлакат фуқароларига давлат чегараларидан ташқаридаги ҳарбий можароларда иштирок этиш тақиқланади.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)