< Кунига 6 минг нафар ҳарбий ёшдаги эркак Украинани тарк этаётгани маълум қилинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Кунига 6 минг нафар ҳарбий ёшдаги эркак Украинани тарк этаётгани маълум қилинди

Кунига 6 минг нафар ҳарбий ёшдаги эркак Украинани тарк этаётгани маълум қилинди
Ҳар куни Украинани 6 минг нафар ҳарбий ёшдаги эркаклар Украинани тарк этмоқда. Бу ҳақда Украина Давлат чегара хизмати вакили Игор Матвийчук маълум қилди.
Унга кўра, 150-200 нафар эркак юк ташувчи ҳайдовчи сифатида чегарадан чиқиб кетади.
«Қолган ҳолатларда эркаклар турли айланма йўллар билан мамлакатни тарк этмоқда», — деди Матвийчук.
Шу билан бирга, охирги пайтларда ҳарбий ёшдаги эркакларнинг кўп болали оналарга уйланиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Кўп болали ота-оналар учун чет элга чиқиш чекловлари қўлланилмайди.
Бундан ташқари, ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи сифатида ҳам кўплаб эркаклар мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Чегара хизмати вакилининг сўзларига кўра, қонунчиликда бўшлиқ бор — ҳамроҳнинг қайтиб келган-келмаганини текшириш механизми йўқ.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий