НАТО давлатлари саммитдан кейин Украинага қандай қуроллар юборади?
Вилнюсда НАТОнинг икки кунлик саммити давом этмоқда, унда альянс иттифоқчилари Украинага ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини билдирди. Қурол юборадиган давлатлар орасида Буюк Британия, Германия, Дания, Австралия, Франция бор.
Қуйида НАТОга аъзо мамлакатларнинг янги ёрдам пакетлари ҳақида муҳим маълумотлар тақдим этилади.
Германиядан «Вилнюс» тўплами
11 июль куни НАТО саммитининг биринчи кунида Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат Украинага қарийб 700 миллион евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаганини айтди. У «Вильнюс» номини олган.
Берлин Киевга Патриот ҳаво мудофаа тизимининг иккита учирувчи қурилмасини, 40 та Marder пиёда жанговар техникасини, 25 та Leopard 1А5 танкини топшириш ниятида.
Шунингдек, Украинага бешта таъмирлаш-тиклаш зирҳли техникаси, 20 минг дона артиллерия ўқ-дорилари ва 5000 дона 155 миллиметр калибрли тутун снарядлари, миналардан тозалаш ускуналари юборилади.
Бундан ташқари, Германия янги ёрдам пакетига немис LUNА қисқа масофали разведка ускуналари ва дронларга қарши ускуналар тўпламини киритган.
Буюк Британиядан Challenger 2
Британия бош вазири Риши Сунак 12 июль куни Украинага янги 65 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ажратилган маблағ Британияда ускуналарни таъмирлаш ва ҳарбий реабилитация марказини яратишга йўналтирилади. Уни молиялаштириш НАТОнинг Украинага кенг қамровли ёрдам пакети ҳисобидан амалга оширилади.
Бундан ташқари, Британия Украинага 70 дан ортиқ жанговар ва логистика воситалари, шунингдек, Challenger 2 танклари учун минглаб снарядлар беришга тайёр.
Норвегия ва Даниядан NASAMS
Норвегия ҳукумати Украинага NASAMS ҳаво мудофаа тизимларини қўллаб-қувватлаш пакетини тақдим этади. Норвегия Мудофаа вазирлиги Киевга иккита қўшимча ёнғинни назорат қилиш маркази, иккита NASAMS ракетаси ва эҳтиёт қисмларни беришини маълум қилди.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)