< Янги авлод одами. Украина учун Монастирскийнинг ҳалокати нимани англатади? » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Янги авлод одами. Украина учун Монастирскийнинг ҳалокати нимани англатади?

Янги авлод одами. Украина учун Монастирскийнинг ҳалокати нимани англатади?
2021 йил ёзида Денис Монастирский Украина ИИВ раҳбари лавозимида оғир вазнли сиёсатчи Арсен Аваковни алмаштиришини президент Володимир Зеленскийнинг ўзига хос ва жуда характерли тайинлови бўлган дейиш мумкин.


Монастирский ўшанда ёш (тайинлов вақтида 41 ёшда эди), ҳуқуқ соҳасида лаёқатли (юридик фанлар номзоди) бўлган, аммо Украинанинг ислоҳотдан олдинги ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳеч қачон ишламаган ва сиёсий тажрибага эга бўлмаган.


Айтиш мумкинки, Монастирский каби одамлар президент Зеленский қуришни режалаштирган мамлакатда катта истиқболга эга эди.

Монастирский фигураси Украина ҳокимият тизимида, айниқса катта уруш бошланганидан кейинги даврда қанчалик тизимли бўлгани баҳсли масала. Шуниси аниқки, ўзидан аввалги вазир, бошқарув услуби барча ҳокимият ваколатларини ўз қўлида тўплашни назарда тутган Аваковдан фарқли ўлароқ, Монастирский лавозимдаги илк куниданоқ унинг идораси қаноти остидаги чегарачилар, фавқулодда вазиятлар хизматлари ва Миллий гвардияга максимал даражада автономия беради.

У ўз мисолида янги ҳукуматнинг ИИВга ёндашуви қанчалик ўзгарганини кўрсатиб беради: вазир шахсан мактабда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича дарс ўтади ёки мамлакатда қуролнинг эркин айланмасини тарғиб қилади — бу олдинги авлод ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари учун ақлга сиғмайдиган ишлар эди. Денис Монастирский ўз мисолида янги ҳукуматнинг ИИВга бўлган ёндашуви ўзгарганини кўрсатиб берганди. Фото: УКРІНФОРМ
Қолаверса, Монастирский Washington Post учун интервюсида эслаганидек, 24 февралга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига бостириб киргани ҳақида Зеленскийга айнан у хабар берган.

Бугун тонгда Монастирский ўз жамоаси билан Киевдан командировкага жўнаб кетганди — бу ҳақда фақат вазир Украина харитасидаги «қайноқ нуқта"лардан бирига жўнаб кетгани маълум.

Денис Монастирскийнинг биринчи ўринбосари ва тенгдоши, вертолётда унинг ёнида бўлган Евгений Енин эса ўз раҳбаридан фарқли ўлароқ давлат хизматида фавқулодда катта тажрибага эга бўлган.

Украина хавфсизлик хизмати академияси битирувчиси бўлган Енин ўн йилдан ортиқ вақт давомида дипломатлик қилади, кейин уч йил давомида бош прокурорга ўринбосарлик қилиб, халқаро ҳамкорлик масалаларига масъул бўлади. Киевнинг Москвага қарши халқаро суд жараёнлари — Россия босқинидан Украинага етказилган зарардан тортиб, масалан, «скифлар олтини"ни қайтаришгача бўлган даъволаргача — унинг саъй-ҳаракатлари билан бўлади.

Денис Монастирский жамоасида ҳам Енин бошқа мамлакатларнинг кучишлатар идоралари билан ҳамкорлик учун жавобгар эди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий