< Путин ва Алиев Сочида эришилган келишувларни муҳокама қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Путин ва Алиев Сочида эришилган келишувларни муҳокама қилди

Путин ва Алиев Сочида эришилган келишувларни муҳокама қилди
Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилиб, 31 октябрь куни Сочида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.


«Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари эришган келишувларни, шунингдек, жорий йил 31 октябрькуни Сочида эришилган уч давлатнинг олий даражадаги олдинги қўшма баёнотларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди», — дейилади хабарда.


Қайд этилишича, Россия президенти Владимир Путин ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон-Арманистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича уч томонлама форматдаги ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

«Озарбайжон-Арманистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш ва Жанубий Кавказда транспорт алоқаларини тиклаш бўйича уч томонлама форматдаги ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вақти-вақти билан отишмалар бўлиб туради. Охирги жиддий кескинлашув 13 сентябрга ўтар кечаси содир бўлди. Ереваннинг маълум қилишича, Озарбайжон ҳарбийлари Арманистоннинг чегарадош ҳудудларини артиллерия ва дронлардан ўққа тутган. Бу ҳудудларнинг Қорабоғга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Боку арман ҳарбийлари Озарбайжон қўшинларининг чегарадаги позицияларини ўққа тутгани, тўқнашув бўлганини маълум қилган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистонни тинчлик жараёнини бузиш ниятида айблади. Ҳар икки томон ўз ҳарбийлари орасида қурбонлар борлигини маълум қилди. Эрталаб томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Григорий Карасиннинг РИA Новостига маълум қилишича, Арманистон ва Озарбайжон чегарасида сулҳ Россиянинг саъй-ҳаракатлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги суҳбат ва Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ишидан кейин эришилган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий