< АҚШда «рус хакерларига қарши курашиш» учун аёл товламачиларга 136 минг доллар тўлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШда «рус хакерларига қарши курашиш» учун аёл товламачиларга 136 минг доллар тўлади

АҚШда «рус хакерларига қарши курашиш» учун аёл товламачиларга 136 минг доллар тўлади
АҚШда яшовчи аёл товламачилар унинг компьютерига "рус хакерлари" ҳужум қилганини айтишганидан сўнг уларга 136 минг доллардан ортиқ пул берган, дейилади Нью-Йорк жанубий округи федерал суди хулосасида.
Нью-Йоркнинг Бронкс районида яшовчи Гунжит Малхотра, Гуржит Сингх ва Жэс Пэл компьютер товламачилигида айбланмоқда. Улар вируслар ёрдамида ўз қурбонларининг компьютерларини бузиб киришган ва уларга вирусларни йўқ қилиш учун ўз хизматларини таклиф этишган.
"9-рақамли қурбоннинг маълум қилиши, 2018 йил апрелдан 2019 йил февралигача у ўзларини "қўллаб-қувватлаш хизматидан" деб таништирган шахслар билан телефон орқали ўнлаб марта мулоқот қилган. Улар аёлга хавфсизлик тизими ва тармоқ қурилмаси билан муаммолар юзага келганини айтишган. Улар бир неча ҳафта оралиғида қўнғироқ қилиб туришган ва қурбонни унинг компьютерига "рус хакерлари" ҳужум қилганига ишонтиришган", - дейилади айблов хулосасида.
Оқибатда аёл иккита сохта компанияга "техник хизматлари" учун 136 минг 600 доллар тўлаган.
Товламачилар қурбонлари орасида уларнинг "рус хакерлари" ҳақидаги чўпчакларига ишонган бир эркак ҳам бўлиб, у атиги 225 долларидан айрилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий