АҚШда айсберг салати ортидан хавфли инфекция 15 штатга ёйилди!
АҚШда айсберг салати билан боғлиқ сиклоспороз эпидемияси 15 штатга тарқалиб, 6 358 та ҳолат аниқланган. Улардан 278 нафар бемор шифохонада даволанишга муҳтож бўлган. Текширувга Миссури, Арканзас, Аёва, Небраска, Ню-Ҳемпшир ва Шимолий Каролина қўшилган. Касаллик манбаси бошқа маҳсулотлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда.
АҚШда айсберг салати билан боғланаётган сиклоспороз эпидемияси бўйича текширув яна олтита штатни қамраб олди. Шу тариқа касаллик билан боғлиқ ҳудудлар сони 15 тага етди, деб хабар беради «Рейтерс».
Янги рўйхатга Миссури, Арканзас, Айова, Небраска, Нью-Ҳэмпшир ва Шимолий Каролина қўшилган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозиргача ушбу эпидемия билан боғлиқ 6 358 та ҳолат аниқланган. Улар орасида 278 нафар бемор шифохонада даволанишга муҳтож бўлган. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ҳамда Озиқ-овқат ва дори воситалари бошқармаси юқиш манбаси бошқа маҳсулотлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлигини ўрганмоқда.
Эпидемия дастлаб бешта штатдаги «Тако Белл» ресторанларида ейилган салат билан боғланган. Кейин текширувлар маҳсулот Мексиканинг марказий қисмидаги «Тейлор Фармс» корхонасидан келганини кўрсатган. 24 июль куни текширув ҳудуди тўққизта штатгача кенгайтирилган эди.
Сиклоспороз ифлосланган сув, шунингдек, яхши ювилмаган хом мева ва сабзавотлар орқали юқиши мумкин. Унинг асосий белгилари орасида диарея, кўнгил айниши ва ошқозон-ичак тизимидаги бошқа безовталиклар бор.
Комментарии (0)