Қозоғистондаги портлашлар бир неча кун давом этиши мумкин
24 июнда 44,3 минг киши яшайдиган Арис яқинидаги ҳарбий қисмда ўқ-дорилар портлаши юз берди. Воқеа сабаби ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинган. Охирги маълумотларга кўра, воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 70 дан кўпроқ киши жароҳат олган, улардан 15 нафари шифохонага ётқизилган. Портлашлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
“Кўламлар жуда катта ва портлашлар бир неча кун давом этиши мумкин, хавфсизлик мақсадида аҳолини олиб чиқишимиз лозим”, деб айтган Шукеев матбуот анжуман давомида.
Комментарии (0)