Ҳонгконг раҳбари намойишларга сабаб бўлган қонун лойиҳаси учун узр сўради
“Маъмурият раҳбари ҳукумат ишидаги камчиликлар жамиятда зиддиятлар ва баҳслар келтириб чиқаргани, кўплаб одамларнинг ҳафсаласини пир қилгани ва ранжитганини англайди. У ўз узрини сўраб, танқидни самимият билан қабул қилишга ва жамиятга хизмат қилишда яхшиланишларга эришишга ваъда беради”, дейилган маҳаллий ҳокимият вакили баёнотида.
Таъкидланишича, Ҳонгконг ҳукумати қонун лойиҳасининг кўриб чиқилишини тўхтатди ва бу масалага яна қайтиш борасида ҳеч қандай режага эга эмас.
Қонун лойиҳасини қайтариб олган ҳукуматнинг ён босишларига қарамай аҳоли 16 июнда яна кўчаларга чиққан. Таъкидланишича, жорий акция аввалги якшанбада ўтказилган ва 1 млнгача яқин одамни тўплаган акциядан ҳам каттароқ бўлган.
Намойишчилар Кэрри Ламни танқид қилиб, уни “Пекиннинг қўғирчоғи” деб аташмоқда ҳамда истеъфосини ва Хитойга қонунбузарликда гумон қилинган шахсларни суд таъқиби учун топшириш механизмини йўлга қўйишга имкон берувчи қонун лойиҳасидан тўлиқ воз кечишни талаб қилишмоқда.
Комментарии (0)