Нур-Султон ва Олмаотадаги митингларда 100га яқин киши қўлга олинди
Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар орасида "жамоатчиликка қарши мазкур тадбирларни ўтказишни тарғиб қилган ва фаол қатнашганлар бор".
Кожаев Нурсултон ва Олмаотадаги митинглар "Қозоғистонда тақиқланган экстремистик ташкилот чақириғи билан" ташкил этилганини айтди.
Якшанба куни Қозоғистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Қозоғистон президенти лавозими учун 7 номзод даъвогарлик қилмоқда. Сайловда мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев илк бор номзод сифатида иштирок этмаяпти.



Комментарии (0)