Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 9 июнда Қозоғистонда ўтаётган навбатдан ташқари президент сайловларида овоз берди. Тоқаев Нур-Султондаги “Астана-опера” биносида жойлашган 115-сайлов участкасида овоз берган. Фото: TengrinewsШунингдек, мамлакат бош вазири Аскар Мамин ҳам овоз берди. Мамин пойтахтдаги 139-сайлов участкасида овоз берган. Мамин овоз бериб бўлгач, кузатувчилар билан суҳбатлашган. Аскар Мамин Фото: Михаил Егиков/ТАССҚозоғистон президенти лавозими учун 7 номзод даъвогарлик қилмоқда. Сайловларда мамлакатнинг мустақиллик йиллари давомида биринчи марта биринчи президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этмаяпти.
Комментарии (0)