< Зеленский "Квартал 95" студияси асосчисини Украина хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари этиб тайинлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Зеленский "Квартал 95" студияси асосчисини Украина хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари этиб тайинлади

Зеленский "Квартал 95" студияси асосчисини Украина хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари этиб тайинлади
Украина президенти Владимир Зеленский "Квартал 95" студияси асосчиларидан бири  Иван Бакановни мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари ва коррупция ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинлади.  
Юрист Иван Баканов "Квартал 95" студиясининг асосчи ва раҳбарларидан бири ҳисобланади, у шунингдек, Зеленскийнинг сайловолди штаби бошлиғи ва "халқ хизматчиси" партиясининг таъсисчисидир.
Зеленский аввалроқ сайловлар вақтида юридик масалалар бўйича маслаҳатчилик қилган Андрей Богданни президент маъмурияти раҳбари этиб тайинлаганди. "Студия "Квартал 95" компанияси продюсери бўлиб ишлаган Сергей Трофимовни эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинлади. 
Бундан ташқари, "Квартал 95" студияси сценарийнависи Юрий Костюк, Зеленскийнинг сайловолди видеолари муаллифи Кирилл Тимошенко ҳам президент маъмуриятидан ўрин олди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий