Путин фронтдан қайтадиган аскарларни иш билан таъминлаш бўйича топшириқ берди
Россия Президенти Владимир Путин мамлакат ҳукумати уруш ҳудудидан қайтадиган кўп сонли ҳарбий хизматчиларни қабул қилиш ва уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлашга ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўриши кераклигини маълум қилди. Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгаш йиғилишида сўзга чиққан Кремль раҳбари ушбу масалани олдиндан ҳал этиш зарурлигини таъкидлади.
«Улар соғлом амбициялар билан қайтади»: Путиннинг асосий баёноти
Россия президенти жанговар ҳаракатлар тўхтаганидан сўнг жамият олдида пайдо бўладиган асосий ижтимоий ва иқтисодий вазифаларга тўхталди:
«Яна бир жиддий масала борки, у албатта юзага келади. Бу — махсус ҳарбий операция тугаганидан сўнг йигитларимизнинг жанговар тўқнашувлар чизиғидан қайтишидир. Одамлар жуда кўп, уларни иш билан таъминлаш зарур. Улар жамиятга соғлом амбициялар билан қайтади. Бу жуда катта ва жиддий иш, шу сабабли унга олдиндан пухта тайёргарлик кўришимиз лозим.», — деди Владимир Путин.
Комментарии (0)