< Полшада уч эркак 5-қаватдан тушаётган қизчани қутқариб қолди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Полшада уч эркак 5-қаватдан тушаётган қизчани қутқариб қолди

Полшада уч эркак 5-қаватдан тушаётган қизчани қутқариб қолди
Полшанинг Ломжа шаҳрида уч эркак 5-қаватдаги балкондан тушиб кетиш хавфи остида қолган 4 ёшли қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди.
Воқеа вақтида қўшнилар кўп қаватли уйнинг 5-қаватидаги балкон четида осилиб турган қизчани кўриб қолган. Қутқарувчилар етиб келишини кутиб ўтирмаган эркаклар дарҳол пастга тушиб, уни тутиб қолиш учун зарур чораларни кўрган.
Воқеа кузатув камерасига ҳам муҳрланган. Тасвирларда уч эркак бинонинг тагида адёлни ёйиб, қизча қулаб тушганида уни тутиб қолишга муваффақ бўлгани акс этган.
Уларнинг тезкор ва жасоратли ҳаракати туфайли қизча жиддий жароҳатланишдан омон қолган. Полиция маълумотларига кўра, эркакларнинг тезкор ҳаракати қизнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий