< Дунёда атиги 450 таси қолган йўлбарслар болалади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Дунёда атиги 450 таси қолган йўлбарслар болалади

Дунёда атиги 450 таси қолган йўлбарслар болалади
Буюк Британиядаги Лонглеат Сафари Паркда йўқолиб кетиш хавфи остидаги Амур йўлбарсларининг икки эгизак боласи 29 июл — Халқаро йўлбарслар кунида туғилди. Болалар Ред ва Яна жуфтлигининг учинчи насли бўлиб, ҳозирча уларнинг жинси ва исмлари аниқланмаган. Мутахассислар табиатда Амур йўлбарсларининг тахминан 450 таси қолганини маълум қилган. Ҳозирда Лонглеат Сафари Паркда еттита Амур йўлбарси яшайди ва у Европа кўпайтириш дастурида фаол иштирок этмоқда.
Буюк Британиядаги Longleat Safari Park сайёҳлик боғида йўқолиб кетиш хавфи остидаги Амур йўлбарсларининг яна бир насли дунёга келди. Эътиборли жиҳати шундаки, икки эгизак йўлбарс боласи 29 июль — Халқаро йўлбарслар кунида туғилгани бу воқеани янада рамзий аҳамиятга эга қилди.
Маълум қилинишича, болалар боғда яшовчи Red ва Yana жуфтлигининг учинчи насли ҳисобланади. Ҳозирча эгизакларнинг жинси ҳам, исмлари ҳам аниқланмаган. Боғни парваришловчилар аввалги йилларда бўлгани каби, уларга ном танлаш жараёнига жамоатчиликни ҳам жалб қилиши мумкинлигини билдирмоқда.
Боғ томонидан эълон қилинган видеода янги туғилган йўлбарсчаларнинг бир-бирига суяниб ётгани, овоз чиқараётгани ва онаси Yana уларни эҳтиёткорлик билан ялаб парвариш қилаётгани акс этган. Ушбу лавҳалар ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.
Сафари бўлими раҳбари Эми Уоллер бу воқеани катта ютуқ деб баҳолади.
«Йўқолиб бораётган ушбу ноёб ҳайвонларнинг яна бир наслини қарши олиш биз учун катта бахт. Айниқса, бу воқеа сафари боғимизнинг 60 йиллиги арафасида содир бўлгани янада аҳамиятли. Yana ажойиб она бўлиб, шу вақтгача олтита болани муваффақиятли катта қилган. Шунинг учун унинг тажрибасига тўлиқ ишонамиз», — деди у.Мутахассисларнинг айтишича, йўлбарс болалари тахминан олти ой давомида она сути билан озиқланади, кейин эса аста-секин гўшт истеъмол қилишга ўргатилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ болалар соғлом ва бақувват ўсиб бораётгани қайд этилган. Шу сабабли она йўлбарсга одатдагидан кўпроқ озуқа берилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий