< Қозоғистон президенти лавозими учун 7 номзод кураш олиб боради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Қозоғистон президенти лавозими учун 7 номзод кураш олиб боради

Қозоғистон президенти лавозими учун 7 номзод кураш олиб боради
Қозоғистон марказий сайлов комиссияси 9 июнда ўтадиган президент сайловларига номзодларни рўйхатга олиш натижаларини маълум қилди. Бу ҳақда сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров маълум қилди. 
Унинг таъкидлашича, сайлов комиссияси номзодларни қабул қилишни муддатдан аввал якунлаган. Сайловларда 7 номзод иштирок этадиган бўлди.
Улардан 4 нафари партиялар томонидан илгари сурилган. Улар: амалдаги президент, “Нур Отан” партиясидан илгари сурилган Қосим-Жомарт Тоқаев; “Ақ жол” партиясидан номзод, парламент қуйи палатаси – Мажилис депутати Дания Еспаева;  Мажилис депутати, Қозоғистон Коммунистик халқ партияси номзоди Жамбил Ахметбеков ва “Халқ-демократик ватанпарварлик партияси “Ауил”дан номзод Толеутай Рахимбеков.
Яна 3 номзод жамоатчилик бирлашмалари томонидан илгари сурилган. Улар: жамоат арбоби, журналист Амиржон Косанов; ёзувчи ва жамоат арбоби Садибек Тугел; Ғарбий Қозоғистон вилояти касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаси раиси Амангелди Таспихов.

Комментарии (0)

Оставить комментарий