Эрон АҚШ билан тинчлик битими бандларини очиқлади
Келишув лойиҳаси урушни зудлик билан тугатиш, АҚШ қўшинларини олиб чиқиш, Эрон ишларига аралашмаслик, денгиз қамалини бекор қилиш кабиларни ўз ичига олади.
Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув меморандуми лойиҳаси эълон қилинди.
Эроннинг «Mehr» агентлиги хабарига кўра, ҳужжат 14 та банддан иборат.
Лойиҳа, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:Барча фронтларда, жумладан, Ливанда ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан ва тўлиқ тўхтатилади;АҚШ Эрон суверенитетини ҳурмат қилади ва ички ишларига аралашмайди;30 кун ичида денгиз қамали тўлиқ бекор қилинади;АҚШ қўшинлари Эрон билан чегарадош ҳудудлардан олиб чиқилади;Ҳўрмуз бўғози 30 кун ичида Эрон шартлари асосида қайта очилади;Эрон нефти ва нефть-кимё маҳсулотларига киритилган санкциялар бекор қилинади;АҚШ ва иттифоқчилар Эронни тиклаш учун камида 300 млрд долларлик дастур тақдим этади;Эрон ўз навбатида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома доирасида ядро қуроли ишлаб чиқармаслик мажбуриятини тасдиқлайди;Музокаралар бошланганидан сўнг АҚШ музлатилган активларнинг 12 млрд долларни қайтаради;Музокаралар давомида янги санкциялар жорий этилмайди;Якуний келишув БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси билан тасдиқланади.60 кун ичида томонлар ядро масаласи бўйича якуний келишувга эришиш учун музокаралар олиб боради.
Комментарии (0)