АҚШ дунё бўйлаб 120 та биолабораторияни молиялаштирган – МРБ директори
Украинадаги 40 та лабораторияларда хавфли вируслар билан ишлаб, уларга янги хусусиятларни жорий қилиш ўрганилган. АҚШ дунёнинг 30 тадан ортиқ мамлакатларда 120 тадан ортиқ биологик лабораторияларни молиялаштиргани ҳақида далиллар бор. Бу ҳақида Миллий разведка бошқармаси директори Тулси Габбард маълум қилди."Архивлар ва разведка ҳамжамияти ёзувларини бир неча ой давомида ўрганиб чиққанидан сўнг Миллий разведка директори Тулси Габбард АҚШ ҳукуматининг 30 тадан ортиқ мамлакатларда 120 тадан ортиқ биологик лабораторияларни ўнлаб йиллар давомида молиялаштирганининг янги далилларини топмоқда«, — дейилади идора баёнотида.
Жумладан, Украинанинг Киев, Одесса, Харьков ва Львов каби шаҳарларида 40 та биолаборатория ишлаган. Уларнинг кўпчилиги деярли ҳеч қандай назоратсиз хавфли патогенлар устида тадқиқотлар олиб борган. Гап, хусусан, куйдирги, эбола, вабо ва турли хил иситма каби ўта хавфли патогенлар ҳақида кетмоқда, дейилади МРБ ҳужжатларида.
Комментарии (0)