< Коинотда 7800 та сунъий йўлдош: АҚШ “Олтин гумбаз” қурмоқчи » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Коинотда 7800 та сунъий йўлдош: АҚШ “Олтин гумбаз” қурмоқчи

Коинотда 7800 та сунъий йўлдош: АҚШ “Олтин гумбаз” қурмоқчи
АҚШнинг 1,2 трлн долларлик «Олтин гумбаз» тизими 7800 та сунъий йўлдошни талаб қилади, аммо Россия ва Хитой зарбаларини тўлиқ тўса олмаслиги айтилмоқда.

АҚШнинг «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизими 20 йил ичида қарийб 1,2 трлн долларга тушиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости АҚШ Конгресси ҳужжатлари таҳлилига таяниб хабар берди.АҚШ Конгрессининг Бюджет бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, мазкур миллий ракетага қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқиш, жойлаштириш ва 20 йил давомида ишлатиш қиймати тахминан 1,2 трлн долларни ташкил этиши мумкин.РИА Новости ўрганган маълумотларга кўра, тизимнинг ишлаши учун АҚШ коинотда 7800 та ракеталарни уриб туширадиган сунъий йўлдошлардан иборат гуруҳ жойлаштириши керак бўлади. Уларни ишлаб чиқиш, орбитага чиқариш ва эксплуатация қилиш харажатлари 743 млрд долларга баҳоланмоқда.
Бу гуруҳ ракеталарни учирилганидан кейинги дастлабки дақиқаларда, яъни парвознинг бошланғич босқичида уриб тушириш учун мўлжалланган. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир йўлдош тахминан беш йил хизмат қилади, шунинг учун тизимни доимий иш ҳолатида сақлаш учун ҳар йили 1600 тага яқин янги аппарат орбитага чиқарилиши талаб этилади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий