Мадуродан кейинги Венесуэла: Ҳокимият кимнинг қўлига ўтди?
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг Америка ҳарбийлари томонидан кутилмаганда қўлга олиниши Каракасда катта сиёсий бўшлиқни юзага келтирди. Гарчи расман раҳбарлик жиловлари вице-президент Делси Родригес қўлига ўтган бўлса-да, амалда мамлакат тақдирини «чавезм» мактабининг икки қудратли ва хавфли арбоби белгиламоқда.
Соядаги икки гигант: Падрино ва КабелиоThe Washington Post нашрининг таҳлилига кўра, айни дамда Венесуэлада қарорларни қабул қилувчи асосий кучлар мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес ва ички ишлар вазири Диосдадо Кабелиодир. Улар нафақат қуролли кучларни, балки мамлакат иқтисодиётининг энг даромадли тармоқларини ҳам назорат қилишади.
Владимир Падрино: Армия ва иқтисодиёт «хўжайини»2014 йилдан буён мудофаа вазири курсисини эгаллаб келаётган Падрино амалда ҳокимиятнинг алоҳида тармоғини яратган.
- Назорат: Армиядан ташқари, йирик конлар, портлар ва асосий истеъмол товарларини тақсимлаш тизими унинг изнида.
- Айблов: АҚШ расмийлари уни гиёҳванд моддалар савдосида айблаб, боши учун 15 миллион доллар мукофот эълон қилган.
Диосдадо Кабелио: «Инқилоб болғаси»Ички ишлар вазири Кабелио режимнинг энг радикаль ва шафқатсиз вакили ҳисобланади.
- Қуролли гуруҳлар: У нафақат полицияни, балки мотоциклларда юрувчи ниқобли «колективос» жангариларини ҳам бошқаради.
- Услуби: Унинг «Болға билан ур» кўрсатуви ва «Шубҳаланиш — хиёнат» деган шиори мамлакатдаги қўрқув муҳитини ифодалайди. Унинг боши учун АҚШ 25 миллион доллар тикиб қўйган.
Расмий ва амалий ҳокимият тақсимотиГарчи президентлик курсисида Делси Родригес ўтирган ва унинг акаси Хорхе Родригес парламентни бошқараётган бўлса-да, куч ишлатар тузилмаларсиз уларнинг ҳукми кесилган. Экспертлар фикрича, ҳозирги вазиятда вазифалар қуйидагича тақсимланган: «Делси бошқаради, Диосдадо эса тартиб ўрнатади».
манба:zamin.uz
Комментарии (0)