< Telegram тасдиқлаш кодларини WhatsApp орқали юбормоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Telegram тасдиқлаш кодларини WhatsApp орқали юбормоқда

Telegram тасдиқлаш кодларини WhatsApp орқали юбормоқда
Telegram мессенжери Россиядаги фойдаланувчиларга тасдиқлаш кодларини WhatsApp орқали юборишни бошлади. Бу ҳақда Дуров Коде нашри хабар берди
Янги функция Россиянинг айрим ҳудудларида SMS орқали авторизация барқарор ишламаётган ҳолатлар учун муқобил ечим сифатида жорий этилди. Telegram тасдиқлаш кодларини юбориш учун CodeVerify номли WhatsApp ҳисобига фойдаланмоқда.

Хабарда олти хонали тасдиқлаш коди ва қуйидаги огоҳлантириш мавжуд: «Сизнинг тасдиқлаш кодингиз. Хавфсизлик мақсадида уни бошқа одамларга берманг."

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий