< Афғонистонда интернет ва алоқа хизматлари қайта тикланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Афғонистонда интернет ва алоқа хизматлари қайта тикланди

Афғонистонда интернет ва алоқа хизматлари қайта тикланди
Бироқ, Netblocks глобал тармоқ кузатув ташкилоти 29-сентябрь куни 43 миллион аҳолига эга мамлакатда интернетнинг тўлиқ блокланганини қайд этди. Шу даврда телефон алоқасида ҳам муаммолар юзага келган.

Толибон аввал ҳам айрим вилоятларда «ахлоқий бузилишларга қарши кураш» сабабли интернет хизматларини чеклаб келган. Масалан, Балх вилоятида толали-оптик интернет бутунлай тўхтатилган, шунингдек, Бадахшон, Тахор, Ҳилманд, Қандаҳор ва Нангарҳор вилоятларида ҳам шунга ўхшаш чекловлар жорий этилган.

TOLOnews телеканали хабарига кўра, Толибон мобил қурилмаларда 3Г ва 4Г хизматларини бир ҳафта ичида тўхтатиш бўйича топшириқ берган, маҳаллий манбаларга кўра, 8 мингдан ортиқ алоқа устунлари вақтинча ўчирилган.

Интернетнинг узилиши шахсий мулоқот билан бирга авиация, банк тизими ва савдо фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Бу воқеа мамлакат шарқида 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган кучли зилзиладан атиги бир неча ҳафта ўтиб содир бўлган. 1-октябрь куни Афғонистонда интернет ва алоқа хизматлари қайта тикланди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий