< Нетаняҳу: “Теҳрондаги ҳокимият алмашиши эҳтимоли юқори, Эрон режими заифлашган” » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Нетаняҳу: “Теҳрондаги ҳокимият алмашиши эҳтимоли юқори, Эрон режими заифлашган”

Нетаняҳу: “Теҳрондаги ҳокимият алмашиши эҳтимоли юқори, Эрон режими заифлашган”
Яқин Шарқдаги зиддият фонида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу жуда муҳим баёнот билан чиқди. 15 июнь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида у Эрондаги ҳокимият ўзгариши эҳтимоли ҳақида гапирди ва бундай жараён Исроил армиясининг зарбалари туфайли рўй бериши мумкинлигини таъкидлади.
— Эрон режими жуда заифлашган. Бундай заифлашган шароитда ҳокимиятда ўзгариш бўлиши табиий. Исроилнинг ҳужумлари нафақат мамлакатимизни, балки бутун инсониятни ҳимоя қилишга қаратилган, — деди Нетаняҳу интервьюда.

Ядровий таҳдид ва ракеталар — асосий нишон

Исроил раҳбарининг таъкидлашича, амалга оширилаётган ҳарбий операция Эрондан келаётган икки йирик хавф — ядровий қурол ва баллистик ракеталарни йўқ қилишга қаратилган. Унга кўра, бу қуроллар дунёдаги энг хавфли режимни янада қудратлироқ қилиши мумкин ва буга йўл қўйиб бўлмайди.

— Биз ядровий қурол дунёда энг хавфли режим қўлига тушмаслиги учун бор кучимиз билан курашамиз. Эрон ядро дастурида аллақачон орқага чекинди. Бу эса ҳужумларимизнинг самараси, — деди у.

Исроил самолётлари Теҳрон осмонида ҳукмронлик қилмоқда

Нетаняҳунинг баёнотига кўра, Исроил ҳарбийлари Эрон пойтахтига «тўғридан-тўғри йўл» очган ва энди улар белгиланган нишонларга аниқ зарбалар бериш имкониятига эга. Исроил армияси 14 июндан буён Теҳрон ва ғарбий Эрон осмони устидан тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилди.

АҚШ билан мувофиқлашган ҳаракат ва Трампнинг муносабати

Шунингдек, Нетаняҳу операциялар АҚШ президенти Доналд Трамп билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда амалга оширилаётганини билдирди. Бу орқали Исроил ва Америка ўртасидаги стратегик ҳамкорлик янада мустаҳкамланаётгани кўзга ташланади.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий