< Туркия ўзининг Siper узоқ масофага мўлжалланган ракетасини синовдан ўтказди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Туркия ўзининг Siper узоқ масофага мўлжалланган ракетасини синовдан ўтказди

Туркия ўзининг Siper узоқ масофага мўлжалланган ракетасини синовдан ўтказди
Туркия ўзининг юқори баландликда ва узоқ масофага учувчи Siper зенит-ракета комплексини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Туркия мудофаа саноати департаменти раҳбари Исмоил Демир Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими синовлар давомида 100 километрдан ортиқ масофадаги нишонга зарба берган. «Турк миллатига янги йил совғаси: Туркияда ишлаб чиқарилган узоқ масофага мўлжалланган Siper ҳаво мудофаа ракетаси синовдан муваффақиятли ўтиб, нишонга тегди», — деб ёзган Демир.

Туркия 2023 йилда мамлакат Қуролли кучларини ўзининг ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Анқара 2026 йилгача Siper миллий ҳаво мудофааси асосини ташкил этмоқчи.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий