МРБ раҳбари Россиянинг Украинага босқини ва Путиннинг бетоблиги бўйича миш-мишлар ҳақида
Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнснинг ҳисоблашича, миш-мишларга терс ўлароқ, Путиннинг саломатлиги жойида. У ўз чиқишида Россиянинг Украинага босқин давридаги ҳарбий йўқотишлари, Путиннинг уруш бошлаш учун сабаблари ҳамда Россиянинг Эрон билан яқинлашуви бўйича ҳам муносабат билдирди.
«Президент Путиннинг соғлиғи ҳақида кўп миш-мишлар юрибди. Аммо шуни айтишимиз мумкинки, у соппа-соғ», дея қайд этди Бёрнс Колорадо штатидаги йирик халқаро конференция иштирокчиларидан тушган саволга жавобан.
Аудиторияда кўтарилган кулгидан кейин АҚШ ташқи разведкаси раҳбари ва ўтмишда Американинг Москвадаги элчиси сифатида Россия етакчиси билан яқин алоқада бўлган Бёрнс бу ўз хизматининг россияликлар президенти соғлиги борасидаги разведка маълумотларига асосланган расмий хулосаси эмаслиги, гап ўз шахсий фикри ҳақида кетаётганини таъкидлаган.
Путин шу йили 70 ёшга чиқади ва ОАВда мунтазам равишда унинг қандайдир касалликка чалингани, эҳтимол онкологик касалликлардан азият чекиши тўғрисида тасдиқланмаган хабарлар чиқиб туради.
Хусусан, «Проект» нашри давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар асосида 2016 йилдан 2020 йилга қадар Путиннинг Сочига сафарларига шифокорлар бригадаси ҳамроҳлик қилгани тўғрисида ёзган. Кўп ҳолларда у билан икки нафар отоларинголог шифокор (улардан бири Путинга 59 бор, бошқаси — 38 бор) ва қалқонсимон без муаммолари бўйича мутахассис бўлган жарроҳ (35 бор) учган.
Путиннинг шу ҳафтада Эронга ташрифи вақтида олинган кадрлар ҳам унинг саломатлиги билан боғлиқ мавзу контекстида фаол муҳокама қилинди: хусусан, ОАВ унинг ноодатий қадам ташлашига эътибор қаратган.
Путин ўз саломатлиги тўғрисида жиддий қайғуради. Украинага босқин ҳам, тўрт бор коронавирусга қарши вакцина олгани ҳам, пандемия кучсизлашгани ҳам Россия президенти билан учрашадиганлар учун карантинни бекор қила олмаган.
2005-2008 йилларда АҚШнинг Россиядаги элчиси сифатида ишлаган Бёрнс пайшанба кунига ўтар кечаси Аспендаги хавфсизлик масалаларига бағишланган форумда чиқиш қилди — ҳар йили ўтказиладиган бу йирик конференцияга долзарб глобал муаммолар муҳокамаси учун дунёнинг турли бурчакларидан юқори мартабали сиёсатчилар ташриф буюришади.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)