< Билл Гейтс ҳамма пулларини хайрия ишларига сарфламоқчи » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Билл Гейтс ҳамма пулларини хайрия ишларига сарфламоқчи

Билл Гейтс ҳамма пулларини хайрия ишларига сарфламоқчи
Америкалик тадбиркор, Microsoft компаниясининг собиқ бош директори Билл Гейтс бутун бойлигини ўзининг Gates Foundation хайрия жамғармасига бериш ниятида эканини очиқлади. Бу ҳақда миллиардер Твиттер саҳифасида маълум қилди.

Маълумки, Forbes Гейтснинг бойлигини 122,1 миллиард долларга баҳолаган.

«Мен бойлигимнинг деярли барчасини фондга беришни режалаштиряпман. Мен секин-аста пастга тушаман ва охир-оқибат дунёдаги энг бой одамлар рўйхатини тарк этаман», — деди бизнесмен.

Гейтс июл ойида фондини кенгайтириш доирасида 20 миллиард доллар ҳайрия қилишини қўшимча қилди. Ташкилот харажатлари 2026 йилга бориб 6 миллиард доллардан 9 миллиард долларгача ошади.

Шунингдек, тадбиркор «катта бойлик ва имтиёзларга эга» бошқа одамлар ҳам ундан ўрнак олишига умид билдирган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий