< Германияда АҚШ бошчилигида НАТО машғулотлари ўтказилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Германияда АҚШ бошчилигида НАТО машғулотлари ўтказилади

Германияда АҚШ бошчилигида НАТО машғулотлари ўтказилади
АҚШнинг Европа ва Африкадаги қўмондонлиги Германияда НАТОга аъзо 19 мамлакат ва алянс ҳамкорларининг 3 мингга яқин ҳарбий хизматчилари иштирокида 24 июлгача давом этадиган Dynamic Front машғулотларини бошлайди.

Машғулотларда иштирок этадиганларнинг 1800 нафарга яқинини АҚШ армияси, қолган 1200 нафарини Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Полша, Туркия, Финландия, Франция, Эстония ва бошқа мамлакатлар ҳарбийлари ташкил этади.

18-23 июл кунлари Бавариядаги Графенвёр полигонида ўқ отиш машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Машғулотларга НАТО мамлакатларининг 80га яқин артиллерия тизимлари жалб этилади.

Европада Dynamic Front машғулотлари 2015 йилдан буён ўтказиб келинади.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий