Европа Иттифоқи Эронга қарши санкциялар муддатини узайтирди
ЕИ баёнотига кўра, санкциялар бир қатор эронликларнинг Европа Иттифоқи ҳудудига киришини тақиқлаш ва уларнинг молиявий активлари музлатилишини ўз ичига олади. Шунингдек, санкцияларда Эронга “ички қатағонларда қўлланиши мумкин бўладиган” ва телекоммуникацияни мониторинг қилиш ускуналарининг етказилишини тақиқлаш назарда тутилган.
Бундай чоралар Эронга нисбатан 2011 йилда киритилган ва ҳар йили узайтириб келинади.
Комментарии (0)