Тожикистон Роғун ГЭС бўйича Жаҳон банкидан ёрдам сўради

Нуралиевнинг учрашувда таъкидлашича, Роғун ГЭС муҳим минтақавий аҳамиятга эга бўлиб, «минтақадаги мамлакатларнинг арзон электр энергиясидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш имкониятига» боғлиқ. У Роғун ГЭС қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун хорижий сармояларни жалб қилиш борасида Жаҳон банки вакилларига мурожаат қилган.
Тожикистон ҳозирга қадар Роғун ГЭСни асосан ўз маблағлари ҳисобига қурган. Мамлакат Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йилда ушбу мақсадлар учун бюджетдан 2 миллиард 100 миллион сомоний (222 миллион АҚШ доллари) ажратилади. Ўтган йили 4,7 миллиард сомоний гидро электр станцияни қуришга кетди, улардан 3,4 миллиарди - бюджет маблағлари, қолган қисми эса 2018 йилга Тожикистонга ажратилган евроботлардан олинди.
Бундан олдин, Роғун ГЭС иккинчи турбинасини ишга тушириш кечиктирилгани хабар қилинганди.
«Азия Плюс»нинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси Роғун ГЭС иккинчи гидроагрегати 2019 йил апрель ойида, режалаштирилган санада ишга туширилмаслигини маълум қилган.
Роғун ГЭС иккинчи турбинасини ишга тушириш муддати кечиктирилганини «Ахбор» сайтининг Энергетика вазирлиги ва «Барки тожик» компаниясидаги манбалари ҳам тасдиқлаган. Ушбу янгилик Тожикистоннинг аксар ҳудудларида аҳоли ҳамда корхоналарни электр энергияси билан таъминлашда чекловлар жорий этилганига бир ой бўлгани фонида тарқалди. Қайд этилишича, бу лимит Роғун ГЭС қурилишида юзага келган муаммолар билан боғлиқ. Расмийлар бу миш-мишларни ҳали изоҳламади.
2018 йил ноябрь ойи ўрталаригача Роғун ГЭС тўғони баландлиги 75 метрдан ошди. Сув омборидаги сув миқдори 214 миллион кубометрни ташкил этди. Кўтарма қурилишининг давоми жорий йил апрел ойида бошланиши кутилганди.
Комментарии (0)