Рамзон Қодиров атрофидаги шовқин. Бу ҳақда нималар маълум?
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россиянинг энг кўп тилга олинадиган мансабдорларидан бири ҳисобланади. Одамлар орасида ҳам, ОАВда ҳам. Аммо бу гал унинг атрофидаги воқеалар тинчимаяпти. Иш ҳатто Қодировни ишдан кетказиш учун петиция йиғишгача борди. Чечен етакчиси атрофида нималар бўлмоқда?
«Бошингизни узиб ташлаймиз"3 феврал куни Чеченистонда ўн минглаб одамлар мамлакат пойтахти марказида йиғилиб, бир оила вакилларига тегишли суратларни ёқиб ташлаганини кўпчилик кўрди. Ўша намойишларда одамлар чеченистонлик собиқ федерал судья Сайди Янгулбаев оиласига лаънатини билдирди. Чеченистон ҳукумат вакиллари чечен тилида судья ва унинг оиласига таҳдид қилишди.
«Янгулбаевларни яшириб ўтирган давлатлар, сиздан уларни Россияга қайтаришни сўраймиз. Уларнинг давлатингизда қолиши яхшиликка олиб келмайди. Янгулбаевлар террорчидир, демак уларни яшириш террорчиларга ёрдам бериш билан тенг. Бундан буён у оила ҳар бир эшик тақиллашидан хавотирга тушиб яшайди. Чечен халқи уларнинг гапидан шунчалик хафа бўлганки, биринчи ўнг келган чечен улар билан „ҳисоб-китоб қилади“. Уларни кечирмаймиз, бизнинг халқимиз ва динимизга ёғдирган ҳақоратлари учун жазо олишади. Бу борада хотиржам бўлишингиз мумкин», деди Қодиров собиқ судья ва қизини яширган давлатга мурожаат қилар экан.
Чеченистон раҳбари Янгулбаевлар оиласини ёки ернинг остида ёки қамоқхонада қасос кутаётганини ҳам ёзди.
Сайди Янгулбаев хотини Зарема Мусаевани олиб кетиб қамаб қўйишганидан кейин қизи билан мамлакатни тарк этган. Мусаевани Нижний Новгороддаги уйидан зўрлик билан гўёки фирибгарлик иши бўйича сўроқ қилиш учун Чеченистонга олиб кетишган.
Қодировдан кейин яна кўплаб чеченистонлик давлат амалдорлари Янгулбаевлар оиласига нисбатан мурожаатлар қилиб чиқишди. Уларнинг айтишича, оила аъзолари чеченлар ҳурмат қиладиган диний раҳнамони ҳақорат қилиб аудиоёзув тарқатган.
Манба:zamin.uz

Чеченистонлик давлат одамлари орасида Россия давлат думаси депутати Адам Делимхановнинг мурожаати айниқса даҳшатли бўлди. «Тун-у кун тиним билмай, танамиз, қалбимиз, бор-у йўғимиз, фарзандларимиз — ҳаммаси сизни кузатиб туради. Сизнинг бошингизни олиб, ўлдириш пайидамиз. Ҳа, орамизда чиндан қасос бор, қонли қасос. Бу гапларни, айтаётганларимни русчага таржима қилиб турганлар учун ҳам айтяпман: сизлар билан қасосимиз бўлади, болаларимизнинг ҳам қасоси бўлади», деди Делимханов ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
Манба:zamin.uz
Комментарии (0)