Лавров: АҚШ Украинани сиртдан бошқармоқда
Америка Украинани сиртдан бошқармоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Ғарб умуман олганда Украинада раҳбарлик қилмоқда. Америкаликлар аллақачон у ерни сиртдан бошқаришмоқда. Рўй бераётган воқеалардаги барча айбни Россияга ағдариш – бу бизга таниш тактика ва стратегия. У муваффақият билан якунланмайди”, - деди Лавров Москвада бўлиб ўтган италиялик ҳамкасби Луиджи Ди Майо билан учрашувда.
Комментарии (0)