Зеленский Қрим ва Донбассни «Европа марказидаги экологик бомбалар» деб атади
Украина президенти Россияни иқлим бўйича Париж келишувини бажармасликда айблади.
Украина президенти Владимир Зеленский Глазгодаги экология бўйича саммитда қилган чиқишида Қрим ва Донбассни «Европа марказидаги экологик бомбалар» деб атади. «Ўзига хос ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига эга Қрим Россиянинг ҳарбий-денгиз базасига айланди, Донбасснинг бир қисмида эса - шахталар сув остида, тупроқ эрозияси ва ичимлик суви етишмовчилиги», — деди Зеленский.Унинг сўзларига кўра, ҳар икки ҳудуд дунё учун таҳдид уйғотади.Зеленский шунингдек, Россияни иқлим бўйича Париж келишувини бажармасликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, Шотландия пойтахти Глазгода 31 октябр куни иқлим ўзгаришларига бағишланган саммит ўз ишини бошлади.
Комментарии (0)