Шавкат Мирзиёев Ми-8 вертолёти ҳалокати муносабати билан Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди
27 март куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Ми-8 вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида 13 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Ҳалокатга учраган Ми-8 тўрт жанговар вертолёт таркибининг бир қисми бўлган ва Ақтаудан Чимкентга парвоз қилаётганди. Парвоз «Алтин жебе» махсус бўлинмаларининг қоронғуликда ва оғир метеорологик шароитда кенг кўламли текширув ва машқлар доирасида амалга оширилаётган эди.
Комментарии (0)