Афғонистонда апрелда ўтиши керак бўлган президент сайловлари иккинчи марта кўчирилди
Сайлов комиссияси президент сайловлари ўтказилиши санасини иккинчи марта кейинга қолдирмоқда. Аввалроқ сайлов комиссияси 20 апрелга белгиланган сайловларни 20 июлга кўчирганди.
Нуристонийнинг айтишича, тегишли қарор сайловчиларни рўйхатга олишнинг шаффофлигини таъминлаш ва ташкиллаштириш учун қабул қилинган.
Афғонистон президенти лавозими учун номзод сифатида 18 киши, жумладан амалдаги президент Ашраф Ғани Аҳмадзой ва ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла рўйхатдан ўтган. Айнан улар 2014 йилдаги сайловларда президент курсиси учун асосий рақиблар бўлган.
Комментарии (0)