< Порошенко Қримни Украинага қайтариш бўйича режани очиқлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Порошенко Қримни Украинага қайтариш бўйича режани очиқлади

Порошенко Қримни Украинага қайтариш бўйича режани очиқлади
Украина президенти Пётр Порошенко Қримни, қайта сайланган тақдирда, Киевнинг юрисдикцияси остига қайтаришни устувор вазифаси сифатида қўйишга ваъда берди. У ICTV телеканали эфирида бу мақсадга эришиш бўйича дастурини тақдим этди, видеоёзув YouTube’даҳам бор.
Иккинчи муддатга сайланиш учун даъвогарлик қилаётган Украина етакчисининг айтишича, режаси уч бандни ўз ичига олади: Қрим «оккупацияси» туфайли Россияга қарши санкциялар қисмини кенгайтириш, Керчь бўғози ва Азов денгизини зудлик билан «деоккупация» қилиш ҳамда бу минтақада кемалар ҳаракати эркинлигини тиклаш мақсадида Россияга қарши санкцияларнинг «Азов тўплами», шунингдек, Москва БМТнинг қатор конвенцияларини бузгани муносабати билан суд жараёнларига нисбатан, жумладан, БМТда РФга қарши саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш.
Бундай қадамлар, Порошенконинг ишонч билдиришича, Россияни халқаро ҳамжамият позициясини қабул қилишга мажбурлайди. «Сабаби Россия учун БМТ қарорларининг бажарилмаслиги учун тўлов ўсиб боради. Ишончим комилки, бу Қримнинг сиёсий-дипломатик йўл билан озод қилинишига олиб келади», - дея аниқлик киритди Украина президенти.
Бундан олдин, Пётр Порошенко Қримни қандай қилиб қайтариш ниятида экани ҳақида гапирганди.
Унинг сўзларига кўра, у Россияга санкциялар босимини кучайтириш ёрдамида ярим оролни «қайтариб олиш»ни мўлжалламоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий