< Италияда Ryanair авиакомпанияси бир неча миллион евролик жаримага тортилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Италияда Ryanair авиакомпанияси бир неча миллион евролик жаримага тортилди

Италияда Ryanair авиакомпанияси бир неча миллион евролик жаримага тортилди

Аввалроқ Британиянинг EasyJet ва Испаниянинг Volotea лоукостерлари мос равишда 2,8 млн ва 1,4 млн евро жаримага тортилган.

Италия рақобат ва бозорни назорат қилиш бошқармаси Ирландиянинг Ryanair авиакомпаниясини 2020 йил 3 июндан кейин бекор қилинган рейслар учун чипталар пулини қайтармагани сабабли 4,2 млн евро жаримага тортди. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар берди.
Қайд этилишича, антимонополия бошқармаси авиакомпаниянинг бу ҳаракатини ноҳалол деб топган.
Бундан ташқари, Ryanair нотўғри реклама кампанияси ўтказиш, чипталарни алмаштириш бўйича ноаниқ ёки ёлғон маълумот беришда айбдор деб топилган.
Газетанинг ёзишича, аввалроқ Британиянинг EasyJet ва Испаниянинг Volotea лоукостерлари мос равишда 2,8 млн ва 1,4 млн евро жаримага тортилган. Таъкидланишича, бу компаниялар пандемия баҳонасида илгари чипта сотилган рейсларни бекор қилишда давом этган. Бунда чипталар пули қайтарилмаган, балки келгуси саёҳатлар учун ваучерлар таклиф қилинган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий