Порошенко Қримни қандай қилиб қайтаришини тушунтирди
Унинг сўзларига кўра, у Россияга санкциялар босимини кучайтириш ёрдамида ярим оролни «қайтариб олиш»ни мўлжалламоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият Украинага бу масалада ёрдам беради.
Порошенконинг таъкидлашича, Қрим сиёсий-дипломатик йўл билан Украинага «қайтарилади».
Бундан олдин, Порошенко Қримни сайловлардан сўнг қайтаришга ваъда берганди.
«Қрим Украинага қайтарилади. Биз бу имкон қадар қисқа вақт ичида, президентлик сайловларидан сўнг юз бериши учун қўлдан келган ҳамма нарсани қиламиз», - дея маълум қилган у.
Комментарии (0)