Россия: Қрим масаласида Лукашенко қистовга олинмайди
Дипломат саволларга жавоб бериб, Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг яриморол бўйича билдирган муносабатини эслаб ўтган.
«[Лукашенко] давлат позициясини шакллантирди. Буни бошқача талқин этишга бизнинг ҳақимиз йўқ. Шунинг учун, биз фақат президент айтган сўзлардан келиб чиқиб, мулоҳаза қила оламиз», — дейди у сўз бошида.
1 март куни оммавий ахборот воситалари билан учрашган Лукашенко Қримнинг Россия назоратида эканлигини тан олиш бўйича Путин ўтган йилларда ҳам шу масалани кўтармаганини билдирганди.
Россиялик дипломат эса Қрим-2014 воқеаларидан сўнг, айни баҳорда шу масаланинг қайталаниши ва ахборот хуружи пайдо бўлаётганини айтиб, Россия ҳукумати томонидан Қрим суверенитетини тан олиш масаласида талаб йўқлигини билдирди.
Комментарии (0)