АҚШдаги имтиҳон машмашаси фигурантларидан 500 миллиард доллар талаб қилинмоқда
Ҳолливуд юлдузлари, мамлакатда катта обрўга эга топ менежер ва айрим давлат амалдорлари нуфузли таълим муассасалари, жумладан Стенфорд ва Йель ходимларига пора бергани ОАВга маълум бўлганди. Таъкидланишича, маорифдаги йирик коррупция ишига пора берувчиларнинг фарзандларини имтиҳондан ўтказиш, ўқишга қабул қилиш сабаб бўлган.
АҚШ Федерал прокуратураси олтита олий таълим муассасасида ишлаган 50 нафар ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатган. Улар 25 миллион доллардан ортиқ пора олганликда айбланяпти. Тергов органи мазкур ишнинг масштаби ўсиб бориши, айбланувчилар сони кўпайишини истисно этмаган.
Калифорния штатида истиқомат қилувчи Женнифер Кей Той эса Сан-Франциско судига мурожаат қилиб, ўғли Жошуа йиллар давомида коррупция ишида номи таъкидланган муассасаларга ўқиш учун ҳужжат топширгани, аммо унга рад жавоби берилганини айтди.
«Бошқа абитуриентлар каби Жошуада ҳам яхши имконияти бор эди. Лекин ошкор этилмаган сабабга кўра у қабул қилинмади», — дейди у.
Массачусетс прокуратураси Женнифернинг мурожаатини жиддий қабул қилмаса-да, ўрнатилган тартибга кўра, ариза ишга қўшилишини маълум қилди.
Комментарии (0)