Жанубий Кореядаги авиабазада "ер-ҳаво" тоифасидаги ракета портлаб кетди
Ҳодиса Канвондо провинциясидаги Чхунчхон авиабазасида юз берган. "Чхонгун" ракетаси режали техник текширув вақтида кутилмаганда ҳавога кўтарилган. Хабарда айтилишича, ракета назорат тизимида носозлик юз берган ҳолларда ўз-ўзини йўқ қилишга дастурланган.
"Қурбонлар ёки етказилган зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ. Биз ҳодиса сабабини аниқлаш учун тезкор гуруҳ туздик", - деди Жанубий Корея ҲҲК вакили.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, "Чхонгун" ракетаси 40 километргача масофага парвоз қилади ва 15-20 километр баландликдаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган.
Комментарии (0)