Трамп Европага савдо уруши билан таҳдид қилди
“Агар Европа Иттифоқи биз билан гаплашмаса, уларнинг маҳсулотларига янги бож киритамиз”, деб айтган Трамп. Унинг айтишича, Хитой билан декабрдан бери олиб борилаётган шундай музокаралар яхши бормоқда, бироқ якуний келишув ҳақида гапиришга ҳали эрта.
14 март куни Европарламент АҚШ билан музокаралар олиб бориш бўйича бир қарорга кела олмаган. Дастлаб депутатлар бирор-бир музокаралар олиб боришга қарши резолюцияни қабул қилишган, бироқ кейин уни бекор қилишган.
Брюсселнинг бундан аввал тайёрланган ва ўнг центристик партиялар томонидан қўллаб-қувватланган позицияси бир неча бандларни, жумладан автомобилларга божларни бекор қилинишини ўз ичига олган. Шунингдек, у Вашингтон томонидан божлар яна оширилса, музокаралардан чиқишни кўзда тутган.
Комментарии (0)