ОАВ: АҚШ ракеталар битимидан чиқиши билан ракета синовини ўтказади
Агентлик маълумотларига кўра, гап ҳаракатланиш радиуси 1 минг километр бўлган, ер устида жойлаштирилувчи қанотли ракета ҳақида кетмоқда.
«Биз август ойида ер устида жойлаштириладиган қанотли ракетани синовдан ўтказмоқчимиз», - дея хабар берди манба.
Унинг қўшимча қилишича, синовлар муваффақиятли ўтса, ушбу ракеталар 18 ойдан сўнг Америка армияси томонидан қабул қилиб олиниши мумкин.
Бундан олдин, Россия президенти Владимир Путин Москва томонидан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бажарилишини тўхтатишга доир фармонни имзолаганди.
Комментарии (0)