Теҳрон Исроилнинг Эрон танкерларини тўхтатишга уринишига "кескин жавоб" қайтарилишини билдирди
Ҳотамий Исроилнинг бундай ҳаракатлари "талончилик" ва "халқаро хавфсизликка таҳдид" деб баҳоланишини айтди.
"Агар бундай ҳолат юз берса, Эрон кескин жавоб қайтаради", - деди вазир.
Денгизда Эрон танкерларини тўсиш ҳақида 6 март куни Исроил бош вазири ва мудофаа вазири Биньямин Нетаньяху айтганди.
Унинг қайд этишича, "Эрон денгиз йўли билан нефть контрабандаси савдосини амалга ошириш орқали ўзига қарши жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишга уринмоқда".
Комментарии (0)