Трамп ЕИдан Хитой билан музокаралар тафсилотини яширмоқда - WSJ
Нашр маълумотларига кўра, Трамп европалик ҳамкорлардан Хитой билан якуний савдо битими лойиҳаси тафсилотларини яшириб, уни «ўз келишуви» деб атаяпти.
Таъкидланишича, АҚШ етакчиси маслаҳатчилари эмас, балки айнан президентнинг ўзи бундай қаттиқ ёндашув тарафдори ҳисобланади.
Шу билан бирга, ЕИ АҚШ ва ХХР ўртасидаги савдо музокаралари жараёнини ЖСТ қоидаларининг эҳтимолий бузилиши юз бериши мумкинлиги туфайли яқиндан кузатиб бормоқда.
Бундан олдин, Хитой АҚШга ракеталар битими бўйича чақириқ билан чиққанди.
Комментарии (0)