Boeing Эфиопиядаги авиаҳалокат сабабли янги самолёти тақдимотини бекор қилди
10 март эрталаб Boeing 737 самолёти Эфиопиянинг Дэбрэ-Зэйт шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолётда 157 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 35 та давлат вакили бор.
“Boeing компанияси Ethiopian Airlines N 302 рейсининг ҳалокатидан чуқур қайғуда, бизнинг асосий вазифа ҳозир мижозларимизни қўллаб-қувватлашдир. Шу воқеалар сабабли Boeing-777X самолёти тақдимотини ва у билан боғлиқ ОАВдаги тадбирларни кейинга қолдирамиз. Биз яқин истиқболда дунёга янги самолётимизни тақдим қилиш имкониятини излаймиз”, деб айтган компания вакили.
Комментарии (0)